RU

Последние новости

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  2 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  104 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий натижа билан барча ўзбекистонликларни табриклайман" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий натижа билан барча ўзбекистонликларни табриклайман"

ОЧЛнинг 6-тури доирасида "Ал Виҳдат"га қарши дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Рўзиқул Бердиев: - Асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди ва буни уддаладик. Барча футбол мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклайман. Йигитларга алоҳида раҳмат айтаман. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бугун асосий эътиборни ҳимояга қаратдик, чунки бизга натижа муҳимроқ эди.

Марко Станоевич: - Бугун "Ал Виҳдат" ҳам яхши ўйин ўтказди. Аммо биз жамоа учун боримизни бердик ва навбатдаги босқичга чиқдик.

- Аввало жамоани плей-оффга чиққани билан табриклаймиз. Жамоангиз ўйинни ҳужумкор бошлади ва учинчи дақиқадаёқ гол урди. Тезкор гол Сизнинг режангизда бормиди?

Рўзиқул Бердиев: - Тезкор гол уришга ҳаракат қилиш режада бор эди. Қарши ҳужумларда ўткирроқ, хавфлироқ ўйнашни истадик. Боя айтганимдек, бугун натижа учун ўйнадик. "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиши тарихий натижа бўлди. Шу сабабли кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумларда ўйнашимиз керак эди. Натижадан хурсандмиз.

- Маркога мураббий ҳақида савол бор. Ушбу мураббий "Насаф"да ишлаётганига узоқ йиллар бўлди. Ўтган йили жамоа ОФК Кубогида муваффақиятли қатнашди. 11 йил олдин эса ушбу мусобақада тарихий натижага эришилди. Хўш, мураббийингиз қийин ва хурсанд пайтларда қанчалик даражада ўзгаради?

Марко Станоевич: - Мураббийимиз муваффақиятларимизнинг асосий сабабчиси. У жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг сифатларини, маълумотларини яхши билади. У билан ишлаш менга ёқади.

Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика