Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"
23 ноя 20:33
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"
"Шуни таъкидламоқчиманки, Элит ОЧЛда барча рақибларнинг даражаси юқори. Эртага бизни яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки, йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олдик ва ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", – деди Рўзиқул Бердиев эртанги учрашувдан олдин.
"Яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Насиб қилса, мухлисларимизни хурсанд қиламиз ва уч очкони қўлга киритамиз", – деди Абдувоҳид Неъматов.
- Жамоа Элит Лигада тўрт учрашув ўтказди. "Трактор"нинг қолган рақиблардан фарқи қандай?
- "Трактор"да номдор ўйинчилар камроқ бўлиши мумкин, аммо улар жамоа сифатида жуда кучли. Терма жамоа футболчилари ва легионерлар кўп. "Трактор" индивидуал жиҳатдан эмас, жамоавий ўйинга кўпроқ урғу берадиган жамоа. Аввалги рақибларимиздан фарқи шу деб ўйлайман.
- Абдувоҳид Неъматовга савол. Эронга қарши яқинда ўйнадингиз. "Трактор" сафидаги қайси футболчилар "Насаф" дарвозасига кўпроқ хавф солиши мумкин деб ўйлайсиз?
- Хавфни бир кишидан кутмаймиз. Имкон қадар ҳар бир футболчига эътиборли бўлишга ҳаракат қиламан.
- "Насаф"нинг руҳий ҳолати қандай? Йўқотишлар йўқми?
- Ҳозир биз оғир жараённи ўтказяпмиз. Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз. Йигитларга ҳам буни тушунтирдим. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун, ғалаба қозонишга интиламиз. Баъзи бир футболчиларимизда енгил жароҳат бор. Эртага ҳар бир футболчи майдонда максимал ҳаракат қилади деган умиддаман. Ушбу мусобақада ҳали имкониятларимиз бор.
- Абдувоҳид Неъматовга савол. Эртага сиздан юқори даражадаги ўйинни кутсак бўладими?
- Насиб қилса, албатта.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф"нинг "Трактор"га қарши ўйини эртага 18:45 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии