RU

Последние новости

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  31 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

"Авваламбор, Ассалому алайкум! Сизлар орқали мухлисларимизни табриклаймиз. Ўйин ажойиб муҳитда ўтди. Майдон ҳолати, об-ҳавонинг яхшилиги футбол ўйнаш учун қулай бўлди. Асосийси, ҳимояда бехато ҳаракат қилдик. Мазкур омил ғалабамизга замин яратди. Шунингдек, ҳужумда яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Барча режаларимизни амалга ошира олдик. Мазмунли ва тартибли ўйнаб, ғалабага эришдик. Суперлигадаги ғалабамизни мухлислар узоқ кутиб қолишганди. Уч очко билан яна бир бор барчани табриклаймиз", – дейди Рўзиқул Бердиев.

- Ўйин давомида жамоангиз ҳақиқатдан ҳам тартибли ўйнади. Рақиб ҳужумга ўтган паллада тўпни кўпроқ ушлашга уринди. Бу олдиндан ўйланган режамиди?

- "Турон" жамоасининг сўнгги учрашувларини ўрганганимизда ўз майдонида жуда кескин ўйнаётганди. Кучли рақибларни мағлубиятга учратганди. Биз жадвалга қараганимиз йўқ. Тўп назорати орқали рақибнинг тажовузкор ўйнашига йўл қўймаслигимиз керак эди. Уларни тўпсиз ҳаракат қилишига мажбур қила олдик. "Турон" мухлислар ва биз кутган ўйинни кўрсатмади. 

- Жамоанинг натижаларида барқарорлик кўзга ташланмаяпти. Ўтган турда ўз майдонингизда "Навбаҳор"га мағлуб бўлиб, бугун сафарда "Турон"ни ютдинглар...

- Йўқотилган очкони Яйпанда қайтариб олдик. Албатта, ўзимиз ҳам бундан хавотирдамиз. Суперлигада жамоа бир текис ўйин кўрсатмади. Кучлироқ клублар билан ўйнадик. Лекин охирги ўйиндаги натижаларимиз бизни қониқтирмаётганди. Буни тузатишимиз керак. Турнир жадвалида 2-3-ўриндаги жамоалар узоқлашиб кетган. Биз имкон қадар совринли ўринлар учун курашишимиз керак. Жамоамиз бунга қодир. Футболчилар ўйнашни билади. Натижаларни яхшилаймиз, деган умиддаман. 

- "Навбаҳор" билан ўйинда жамоага мотивация етишмаганди. Бугунги  ўйинда бошқача иштиёқ билан ўйнашди. Бу нима билан боғлиқ?

- Фикрингиздан маълумки, ўша баҳсни тўлиқ кўргансиз. Агар кўрган бўлсангиз, ўйинда кўп вақт давомида устунлик қилдик. Қизил карточка режаларимизни бузди, бу рақибни мотивациясини оширди. Мотивация бугунгидек юқори бўлмаганди. Бунга сабаб аввалги учрашувлардир. Эътибор берган бўлсангиз, ўйиннинг бошида вазиятлардан фойдалана олмагандик. Омад биздан юз ўгирди. Қанчалик қийинчиликлар бўлишига қарамасдан, мотивация беришга ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди. Бугунги ўйин кўрсатдики, жамоанинг руҳий ҳолати яхши. 

- Қўл остингиздаги таркиб ОФК кубогини ютишга қодирми?

- Биздан шуни кутишмоқда. Ғалаба қозонишга барча маҳорат ва билимимизни ишга соламиз. Рақибларни ҳам ҳурмат қилиш керак. Навбатдаги босқичдаги рақиблар жиддий. Ҳар бир давлатнинг энг яхши жамоалари бор.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика