RU

Последние новости

09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  1 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  3 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  3 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  1 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  1 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  8

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта"

Coca-Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги рақибимиз ҳар томонлама кучли ва тажрибали жамоа эди. Қолаверса, уларнинг майдонида ўйнадик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишди ва бу бизга етарлича қийинчилик туғдирди. Жуда муҳим учрашув эди ва йигитлар шунга мос ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, дарвозабонимиз бартараф этишга эришди. Агар бу вазият гол билан якунланганида биз учун янада қийин бўларди. Иккинчи бўлимда катта куч билан ҳужумга ўтдик. Юқорида айтдим, бизга ғалаба зарур эди. Муҳим 3 очкони кучли рақиб майдонида қўлга киритдик.

- Легионер футболчи Лима Круз бугун чемпионлик голини киритди деб ҳисоблайсизми?

- Кўраётган бўлсангизлар, Лима охирги ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилаяпти. Балки кам гол ураётгандир, аммо рақибларга босим қилаяпти, курашларда фаол ва жамоамизга катта фойдаси тегаяпти. Чемпионлик голи ҳақида ҳозир олдинда ўйинлар бор, лекин у бугун жамоамиз учун ўта муҳим голни киритди.

- Бугун Ғолиб Ғайбуллаев олдинга чиқиб ўйнади. У айнан Умар Эшмуродовнинг ўрнида ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

- Алибек Давронов йўқлиги туфайли биз Ғолиб Ғайбуллаевни ўша чизиқда ўйнатдик. Кўпроқ олдинга чиқишининг сабаби вазият шуни тақозо қилди.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика