RU

Последние новости

08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  5 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  6 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  7 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1

Рўйхатдан ўтиш навбати футзал ва аёллар футболига келди Новости

Рўйхатдан ўтиш навбати футзал ва аёллар футболига келди

Янги мавсумда янгича кўринишда старт олган Суперлиганинг икки тури ҳам ортда қолди.

Икки тур якунлари таассуротлари аксарият мухлисларда ижобий эканлиги сир эмас. Жамоаларнинг қисқариши, ўйин вақтларининг кеч соатларга белгиланиши ва яна бошқа сезиларли ислоҳотлардан шубҳага борган баъзи футбол ишқибозлари шубҳалари ўринсиз эканлигини тан олаётганликлари ҳам бор гап. Суперлига ўз ўзанига тушиб олди, энди навбат Про-лига, футзал ва аёллар футболига ҳам етиб  келмоқда.

Авваллари олий ва биринчи лига (ҳозирги суперлига ва Про-лига) жамоаларини рўйхатдан ўтказиш (“заявка”) масъулияти ПФЛ зиммасида бўлиб, футзал ва аёллар футболи бўйича бу амалларни Ассоциациялар бажарарди. Энди эса Ассоциациялар тугатилди, иккала футбол кўриниши ҳам ПФЛ таркибига бирлашди. Демак, рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳам энди ПФЛнинг шу соҳа мутахассислари амалга оширишмоқда.

Про-лиганинг “Ифтихор”, “Ёзёвон”, “Истиқлол”, “Зомин”, “Норин”, “Хоразм”, “Бунёдкор-2”, “Пахтакор-2”, “Локомотив-БФК”, “Ғиждувон”, “Орол”, “Андижон”, “Машъал”, “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари рўйхатдан ўтиш дорасидаги дастлабки ҳаракатларни амалга оширишди. Жамоалар бугундан хужжатлардаги камчиликларни бартараф этиб, мавсумда қатнашиш рухсатини олувчи сўнгги рўйхат топширишга киришишди. Бугун “Ифтихор”, “Ёзёвон” ва “Истиқлол” жамоалари вакиллари  ПФЛга ташриф буюришди. Эртага “Зомин”, “Норин” ва “Хоразм” жамоаларининг навбати. 16 мартда “Бунёдкор-2”, “Пахтакор-2”, “Локомотив-БФК”, 19 мартда “Ғиждувон”, “Орол” ва “Андижон”, 20 мартда эса “Машъал”, “Шўртан” ва “Динамо” жамоалари назоратдан ўтадилар.

Шунингдек, 12 мартдан футзал ва аёллар чемпионатида қатнашувчи жамоалар ҳам футболчиларини рўйхатдан ўтказишга киришишган. Футзал бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати 27 март санасига белгиланган бўлса, аёллар футболида клублар вакилларига 27 мартга қадар имконият берилган. Футзал чемпионатида Суперлига клублари – 12та жамоа қатнашади, аёллар футболида эса 12та клубга қўшимча равишда “Андижанка” ва  “Шўртан” жамоаларига ҳам рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, Про-лига мавсумига 25 мартда, футзал чемпионатига 30-31 мартда, аёллар чемпионатига эса 1 апрелда старт берилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика