Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"
26 янв 14:04
Новости
Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин жамоа бош мураббийи сифатида Майкл Кэррикнинг фаолияти ҳақида фикр билдирди.
25 январь куни АПЛнинг 23-турида МЮ "Арсенал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу Кэррик қўл остидаги иккинчи ғалаба бўлди. 17 январь куни "қизил иблислар" АПЛ доирасида "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирганди.
"Кэррик ҳамон бу ишга мос эмас. Бу кулгили. Иккита ажойиб ўйин… Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин. Ҳатто агар МЮ мавсумни тўртинчи ўринда якунласа ҳам, мен уни бу лавозимга муносиб деб ҳисобламайман. Мутлақо йўқ", – деди Кин.

Манчестерликлар собиқ сардорининг фикрича, жамоага номдор ва обрўли мураббий керак.
"Уларга кучли ва обрўли мураббий зарур. Бироқ унда имконият бор! Ва биласизми нима? У бу имкониятдан фойдаланяпти", – дея қўшимча қилди Кин.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии