RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  19 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  14 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  74 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  113 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  701 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Россияда стадионларни ЖЧ-2018га тайёрлаш давом этмоқда (ФОТО) Новости

Россияда стадионларни ЖЧ-2018га тайёрлаш давом этмоқда (ФОТО)

Келаси йил Россиянинг 12та стадионида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Ҳозирда еттита стадионда иш қизғин давом этмоқда. "Ростов Арена" ва "Нижний Новгород" стадионларига яқинда чим ётқизилди. Жаҳон чемпионати баҳсларини ўтказиш учун бешта стадион деярли тайёр. Энди қолган еттита ўйингоҳни ҳар томонлама мукаммал ҳолатга келтириш талаб этилади. 

Ҳаво бирмунча илиқ бўлгани учун "Екатеринбург Арена"даги майса анча бўй чўзиб қолди. Мутахассислар шунингдек, "Калининград" стадионига ҳам майса ётқизмоқчи, лекин бу иш кейинги ҳафтага қолдирилди. Ҳозирда стадионни вазни 15 минг тонна бўлган металл билан ёпиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ишчилар "Волгоград Арена"нинг деворини ёпиб бўлишди, унинг энг баланд нуқтаси 49,5 метрни ташкил этди. Энди 77 минг кв. метрдан иборат томни ёпиш қолди холос. "Мордавия Арена"да эса 1496 киши стадионни жаҳон чемпионатига шай ҳолда келтириш учун меҳнат қилмоқда.

Хуллас ҳамма жойда стадионларни мундиалга тайёрлаш давом этяпти. Мутахассисларнинг айтишича, жаҳон чемпионатига қадар барча стадионлар рисоладагидек бўлади. 


"Мордавия Арена"да қурилиш ишлари давом этмоқда


"Самара Арена" атрофини кранлар ўраб олган



"Ростов Арена"нинг томи деярли ёпиб бўлинди



"Калининград Стэдиум"да ҳам иш қизғин кетмоқда



Тез орада Нижний Новгородда ҳам ҳашаматли стадион барпо этилади 



Екатеринбургдаги стадионнинг юқоридан кўриниши



"Волгоград Арена" шундоқ дарё бўйида қад ростламоқда



"Лужники" стадионига янги чим ётқизилди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика