RU

Последние новости

22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  20 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  20 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  73 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   14 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2

Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди Новости

Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди

"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду муҳим кўрсаткичлардан бири бўйича Саудия Арабистони чемпионатида энг ёмон натижа қайд этган.

SofaScore маълумотларига кўра, португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатида қўлдан бой берилган имкониятлар бўйича етакчилик қилмоқда. Хусусан, Роналду 20 та голли вазиятдан фойдалана олмаган.

19 та вазиятни кўкка совурган “Ал Ҳилол” ҳужумчиси Александр Митрович эса Криштианудан кейин иккинчи ўринда бормоқда. “Ал Иттифоқ” ҳужумчиси Мусса Дембеле эса 15 имкониятни голга айлантира олмасдан, кучли учликни якунлаб берган.

Шунга қарамай, Роналду жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди — 22 учрашувда 23 та гол.

Умуман олганда, жорий мавсумда Роналду “Ал Насср” сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика