Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"
14 мая 22:31
Новости
Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"
Родриго "Реал" учун ўйнашни истамаслиги ҳақидаги маълумотларни инкор этди.
Аввалроқ, вингернинг келгуси мавсумда ўзини клубда тасаввур қилолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бразилиялик футболчи кеча "Реал"нинг машғулотини шифокор кузатувида муддатидан олдин тарк этди - кейинчалик Карло Анчелотти Родригонинг оёғида муаммолар борлигини маълум қилди.
"Барча хабарлар ва ғамхўрлик учун ташаккур. Тез орада қайтаман. Уйдирма тўқишни тўхтатинг", - дея ёзди футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии