RU

Последние новости

22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  6 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  0 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  12 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  95 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Роберто Карлос Тошкентда болажонлар учун мастер-класс намойиш қилди Новости

Роберто Карлос Тошкентда болажонлар учун мастер-класс намойиш қилди

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

"Реал" клубининг собиқ аъзоси дастлаб ЎФА раҳбарияти билан учрашди. Унга миллий чопонимиз ва дўппимиз совға қилинди.
 
Шундан сўнг, бразилиялик жаҳон чемпиони  ёш футболчилар учун ЎФА майдонида ташкил этилган мастер-классда иштирок этди. У турли футбол мактабларидан келган болажонлар учун маҳорат дарсларини намойиш қилди. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда Азамат Абдураимов, Виктор Карпенко, Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Баҳодир Аҳмедов, Александр Хвостунов, Алексей Рощин каби футболчилардан ташкил топган "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасининг фахрийлари иштирок этишди. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп сурди. Учрашув Ўзбекистон терма жамоаси фахрийларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Карлос голлардан бирига муаллифлик қилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.
 
Шундан кейин Роберто Карлос Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган болажонлар ва бошқа футбол мактаблари тарбияланувчиларига турли совғалар тақдим қилди.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика