Ривалдо: "Барселона" сабабли "Реал" бошқа турнирларга эътибор қаратмоқда"
06 мая 2023 00:33
Новости
Ривалдо: "Барселона" сабабли "Реал" бошқа турнирларга эътибор қаратмоқда"
"Барселона" сўнгги совринини қўлга киритганидан тўрт йил ўтиб, яна чемпионликка яқин турибди. Жамоани барқарорлиги учун мақтаса бўлади, улар сабабли "Реал" бошқа турнирларга эътибор қаратмоқда.
Испания чемпиони бўлиши учун мақтовдан-да юқорироқ гаплар керак. Мавсум давомида фақатгина барқарор ўйин ва натижалар сабабли муваффақиятга эришиш мумкин.
Албатта, "Реал" қайсидир вазиятда бўшашишини билардик. Бироқ бу уларнинг чемпионликни истамаяпти дегани эмасди. Улар ҳам кучли жамоа, доимий рақобатда бўлишди. Анчелотти жамоаси бир йўла 3 совринга даъвогарлик қилиши қийин эди, шу боис улар Испания Кубоги ва ЕЧЛга эътибор қаратишди.
Табиийки, "Реал" ҳам мавсум бошида ЛаЛига совринини истаганди. Бироқ "Барселона" бу мавсум қанчалик кучли бўлса, шунчалик тез олдинлаб кетди", - деди Ривалдо.
Ривалдор 1997-2002 йиллар давомида "Барселона" таркибида ўйнаган ва Испания чемпионлиги билан биргаликда "Олтин тўп"ни қўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии