RU

Последние новости

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  4 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  15 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

“Реал”нинг асосий муаммоси ёхуд Зидан нимага эътибор бериши зарур Новости

“Реал”нинг асосий муаммоси ёхуд Зидан нимага эътибор бериши зарур

Мана бир неча ҳафтадан бери Зинедин Зидан шогирдлари бир хил муаммо - стандартдан қўйиб юборилган голларга дуч келмоқда.

Бу ҳолатга кўз юмиб келаётганлар ҳам, “Жирона”га қарши ўйиндан кейин ўйланиб қолишгани бор гап. Чунки ўша баҳсда “Қироллик клуби” стандарт вазиятлардан кейин 3 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишига тўғри келди.

Бу ёқимсиз “хет-трик”дан сўнг, Зидан чинакамига хавотирга тушиб қолди. Жамоага яқин инсонларнинг сўзларига кўра, мураббийга жамоанинг рақиб жарима ва бурчак зарбаларини амалга ошираётганда ҳимояланиши буткул маъқул келмаган ва ўз мамлакати миллий терма жамоаларига кетганлар Вальдебебасга қайтгандан сўнг, француз бу масалага жиддий киришади.      

Ҳа, жарима ва икки бор бурчак тўпидан сўнг Мадрид 3та гол қўйиб юборди, аммо уч очко йўқотмади. Бунга жамоа фақатгина Криштиану Роналдунинг фантастик оқшом ўтказгани туфайли эришди. Шу ўринда бу масалага жиддий эътибор берилмаганининг яна бир сабаби, шу кунгача “Реал” стандартдан гол ўтказиб юборган ўйинларида очко йўқотмади. Жамоа бунгача “Эйбар”, “Леганес”, “Реал Сосьедад” ва “Валенсия”га қарши ўйинларда стандартдан сўнг гол қўйиб юборди. Бироқ бугунга келиб футболчилар ҳам яхши тушуниб турибдики, дарвозаси яқинидаги стандарт вазиятлар пойтахт жамоаси учун ҳақиқий “бош оғриқ” бўлмоқда. Олдинда эса “Ювентус”га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди ва бу каби хатолар қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

“Жирона”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Зиданнинг ҳимоя чизиғидаги муаммолар борасидаги гаплари шунчаки оғриқли нуқта ҳақидаги эслатмадек бўлди ва мураббий вазиятни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилди. Айнан шу жиҳат сабаб “Қаймоқранглилар” Қироллик Кубоги ярим финалига бир қадам қолганда мусобақадан чиқиб кетишганди. Жамоа ўз уйи “Бернабеу”да “Леганес”ни қабул қилди ва бурчак тўпидан кейин гол ўтказиб юборди ҳамда якунда айнан шу гол рақибни кейинги босқичга олиб чиқди.    
Айнан стандарт вазиятлар туфайли “Реал Мадрид”нинг чемпионатдаги ишлари унчалик юришмаяпти. Клуб 33 бор ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборган бир пайтда, “Барселона”да бу кўрсаткич — 13, “Атлетико Мадрид”да — 14 тани ташкил қилмоқда. Энди тушуняпсизми, нега жамоа улардан ортда қолаётганини?!

Клуб ва унинг мухлислари бахтига Криштиану Роналдунинг “кетмони учиб турибди”. Аммо биринчи даврада португалияликнинг ҳам олдиндаги ишлари юришмаётганида ҳимоядаги муаммолар яққол сезилиб қоляпти.

Буни қарангки, “Реал Мадрид” Ла Лига баҳсларида “Бернабеу”да 17 бор гол ўтказиб юборди. Чемпионатда бор йўғи олти жамоа уйида ундан кўп гол қўйиб юборган.  

Футболчиларнинг “Ҳали биз чемпионлик учун курашни давом эттираяпмиз” деган интервьюларига қарамай, бу мавсум ички чемпионатида ғолиб бўлиш мушкул вазифа. Аммо жамоа нима бўлганда ҳам, чемпионатда энг юқори ўринлардан бирини қўлга киритиши зарур. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигасидаги кураш. “Ювентус”га қарши ўйиндан олдин Зинедин Зиданнинг маълум вақти бор ва туринликларга қарши учрашувларгача муаммолар бартараф этилиши шарт, акс ҳолда умуман совринсиз мавсумдан сўнг, Перес бобонинг қарорлари ўта кескин бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика