"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)
14 мая 16:50
Новости
"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)
Marca хабарига кўра, Карло Анчелотти мураббийлар штабининг баъзи аъзолари клубга машғулот жараёнини модернизация қилиш кераклигини айтишмоқда, чунки жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтуснинг услуби жорий зич тақвимга мос келмайди деб ҳисоблашяпти.
Мавсум давомида мураббийлар штаби жамоа натижалари пасайиши ва жароҳатларнинг кўплиги сабабларини таҳлил қилиш учун мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб келди.
Хабарларга кўра, Хаби Алонсо "Реал"га келганидан сўнг ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигига унинг штабига кирувчи Альберто Энсинас масъул бўлади. Унинг кучли томони - ёш футболчилар билан ишлашда намоён бўлади.
Шу билан бирга, Пинтус Анчелотти кетганидан кейин клубда қолади – унинг келажаги кейинроқ аниқланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии