“Реал” янгиланган уй стадионида Федерер ҳамда Надаль ўртасида учрашув ташкиллаштирмоқчи
18 сен 2022 08:50
Новости
“Реал” янгиланган уй стадионида Федерер ҳамда Надаль ўртасида учрашув ташкиллаштирмоқчи
Таниқли теннис юлдузи Рожер Федерер фаолиятини якунлашини эълон қилганди.
“Реал” раҳбарияти Федерер ҳамда Рафаэль Надаль ўртасидаги ўйинни янгиланган “Сантьяго Бернабеу” стадионида ташкил этмоқчи.
"As" манбасига кўра, Мадрид клуби 2023 йил ёзида ўйингоҳда таъмирлаш ишлари якунлангач, афсонавий ракетка усталари ўртасида кўргазмали ўйин ўтказишни режалаштирган. Янгича кўринишдаги стадион “Реал”га барча турдаги тадбирларни ўтказишга имкон беради.
Надаль мадридликлар мухлиси ҳисобланади. Федерер эса “Базел”га ишқибозлик қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии