"Реал" ва Ла Лига Ухань клубини "Эль-Класико"га таклиф этди
29 фев 2020 10:20
Новости
"Реал" ва Ла Лига Ухань клубини "Эль-Класико"га таклиф этди
"Ухань Залл" футболчилари 1 мартда бўлиб ўтадиган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйинга ташриф буюради.
Мадрид клуби ва Ла Лига хитойлик футболчиларни бирдамлик ва ҳурмат қилиш мақсадида "Эль Класико"га таклиф қилишди.
"Ухань Залл" Испанияда йиғин ўтказди, энди жамоа ортга, яъни коронавирус ўчоғи ҳисобланган Уханга қайта олмайди.
Хитойлик ўйинчилар Ла Лига офисига бугун ташриф буюришади. Якшанба куни "Сантьяго Бернабеу"да ўйинни томоша қилишади, кейинги кун эса "Реал" директори Эмилио Бутрагеньо "Ухан Залл" ўйинчилари учун стадионда экскурсия уюштиради.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабабли бўлаётган энг кўп ўлим ҳолатлари айнан "Ухан Залл" клуби уй учрашувларини ўтказадиган Хубэй провинциясида содир бўлмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии