“Реал” сўнгги 25 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда
07 янв 2019 08:48
Новости
“Реал” сўнгги 25 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда
“Қироллик клуби” кеча Ла Лиганинг 18-турида “Реал Сосьедад”га мағлуб бўлди (0:2).
Мадридликлар ҳисобида 18 турдан сўнг 30 очко мавжуд. Бу жамоанинг ХХI асрдаги энг ёмон натижасининг такрорланишидир. “Реал” 2005/06 йилги мавсумда ҳам 18 та турда 30 очко жамғарганди. Ўшада тўплар нисбати +10 бўлган бўлса, жорий мавсум атиги +3 ни ташкил қилмоқда.
“Қироллик клуби” жорий мавсум 18 та турда 26 та гол урди, холос. Бу эса клубнинг сўнгги 25 йил ичидаги энг ёмон (Ла Лигада) натижасидир. Бундай ҳолат сўнгги бор 1993/94 йилги мавсумда кузатилганди.
Похожие новости
10:00
Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди 4
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 14
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии