"Реал" собиқ бош мураббийи АПЛда ишлашни хоҳламоқда
18 ноя 2019 17:05
Новости
"Реал" собиқ бош мураббийи АПЛда ишлашни хоҳламоқда
"Реал" собиқ бош мураббийи Сатьяго Солари Англия чемпионатидаги жамоани бошқармоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
- Менга АПЛ жуда ҳам ёқади ва мен ундаги кўплаб ўйинларни кўриб бораман. Бу лигани дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайман. У ерда мисли кўрилмаган юқорилаш кузатилмоқда. Премьер-лигада энг яхши футболчилар ва мураббийлар фаолият олиб боришмоқда. Бунинг учун ЕЧЛ финалидаги икки инглиз клубини эслаш кифоя. Келажакда Англия чемпионатидаги жамоани бошқаришни истайман, - дейди Солари.
Эслатиб ўтамиз, Соларининг сўнгги иш жойи "Реал" бўлган эди. У "қироллик клуби"ни 2018 йил ноябрдан 2019 йил мартига қадар бошқарган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии