“Реал” футболчиси: “Агар Погба бизга қўшилса, ундан кўп нарсани ўрганаман”
09 янв 2020 19:05
Новости
“Реал” футболчиси: “Агар Погба бизга қўшилса, ундан кўп нарсани ўрганаман”
“Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде МЮ аъзоси Поль Погбанинг мадридликлар сафига келиб қўшилиши мумкинлигини ижобий баҳолади ва ундан кўп нарса ўрганмоқчилигини айтди.
“Агар Поль Погба ҳақида гапирадиган бўлсак, мен хотиржам ором оламан. Ҳар сафар “Реал” формасини кийганимда бундан роҳат олишга урунаман. Агар келажакда Погба жамоамизга келиб қўшилса, ундан кўп нарсани ўрганаман ва унинг ўйинидан фойдали жиҳатларни кўчиришга ҳаракат қиламан. Учрашувларда қатнашмаган пайтимда ҳам Зидан мени доим қўллаб келган. У менга ўзимга бўлган ишончни тақдим этди ва бизни яхлит жамоага айлантирди”, – дейди 21 ёшли хавбек.
Уругвайлик футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг 15 баҳсида қатнашиб, 2+3 натижани қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии