"Реал" "Эспаньол"га қарши ўйинда экология муаммосига эътибор қаратади
06 дек 2019 16:46
Новости
"Реал" "Эспаньол"га қарши ўйинда экология муаммосига эътибор қаратади
Мадрид клуби экология муаммоларига эътибор қаратмоқчи.
"Реал" Испания чемпионати 16-тур доирасидаги "Эспаньол"га қарши учрашувда учинчи либосларида ўйнайди.
"Реал" матбуот хизматининг хабарига кўра, бундай қарор экология муаммоларига қаратилган. Мадридда шу кунларда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича бутунжаҳон конференцияси (COP25) ўтказилмоқда.
"Қироллик клуби" яшил рангли учинчи либосини жорий мавсум илк бор расмий ўйинда кияди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Эспаньол" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии