"Реал" афсонаси Хенто вафот этди. У Европа чемпионлари Кубогини 6 марта ютган ягона футболчи
18 янв 2022 15:05
Новости
"Реал" афсонаси Хенто вафот этди. У Европа чемпионлари Кубогини 6 марта ютган ягона футболчи
"Реал" афсонаси Франсиско Хенто 89 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Испан 1953-1971 йилларда Мадрид клубида ўйнаган. У жамоа таркибида умумий ҳисобда 600 ўйинда майдонга тушиб, 182та гол уришга эришган.
Хенто Европа чемпионлари Кубогини олти бор қўлга киритган дунёдаги ягона ўйинчи ҳисобланади.
У шунингдек "Реал" таркибида 12 бор Испания чемпионатини ва 2 бор Испания Кубогини ютган, шунингдек 1960 йилда Қитъалараро Кубокка эга чиққан.
Хенто умумий ҳисобда "Реал" билан 23та соврин ютган ва бу билан рекорд ўрнатган. Ушбу ҳафтада титуллар бўйича ундан Марсело ўтиб кетди.

Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии