RU

Последние новости

20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  35 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  7 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  14 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Равшан Ҳайдаров: "Отабек Боймуродов бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Отабек Боймуродов бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ"

20 ёшгача ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекиситон — Янги Зеландия учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Афсуски, яна муҳим очколарни бой бердик. Лекин бизда имконият бор. Ўйин сўнгида йигитлар яратилган вазиятларни голга айлантира олди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 

Янги Зеландиянинг тартибли ўйиними ёки ўзимиздаги психологик муаммоларми ғалаба қозонишга тўсқинлик қилди. Яратилган вазиятларни голга айлантириш лозим, чунки голсиз ғалабалар бўлмайди. Биринчи бўлимда кўпгина вазиятлар яратдик. Минг афсуски, уларни голга айлантира олмадик. Барча кўрсаткичлар бўйича устунликка эришдик, аммо иккита қарши ҳужум натижасида жазоландик. Рақиб жамоа хатоларимиздан унумли фойдаланишди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда ўйинни қутқариб қолдик. Бизда бир очко мавжуд. Кейинги ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. 

- Иккинчи ўйиндирки, дарвозабонимизда камчиликлар кўзга ташланмоқда. Нега бошқа посбонларга имконият берилмаяпти?

- Назаримда, Отабек бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ бўлган биринчи рақамли дарвозабонимиз саналади. Дарвозабонлар мураббийи ҳам шундай фикрда. Эҳтимол, турнир давомида бошқа посбонларга ҳам имконият тақдим этамиз. 

- Бугунги баҳсда Абдураззоқов асосий таркибда майдонга туширилди, аммо танаффусда захирага олинди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- Абдураззоқов ёмон ўйнамади. Майдонда актив ҳаракат қилди. Аммо бизга зарбалар ва голлар керак эди. Унга рақиб ҳимоячилари имкон беришмади. Шу боис, иккинчи бўлимда бошқа вариантларни қидирдик. 


Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика