RU

Последние новости

20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  2 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  7 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  12 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"

Кеча 2026 йилги U-23 Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин билан бирга "E" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа ташлаш якунлари ва келгусидаги режалар ҳақида қуйидагича фикр билдирди.


"Қуръа жараёнида саралашдаги рақибларимиз ва мезбон мамлакатни билиб олдик. Ёшлар миқёсидаги турнирларда ҳар қандай жамоадан кутилмаган натижалар чиқиши мумкин, чунки ёш футболчилар ҳар ойда ўзгариб, ўсиш жараёнидан ўтишади.

Қирғиз Республикасида футболга катта эътибор қаратилаяпти, янги майдонлар қуриляпти. Улар мезбон сифатида яхши тайёргарлик кўриши табиий — бу улар учун катта мотивация.

Фаластин термаси доимо сирли жамоа ҳисобланади. Мамлакат оғир шароитда эканига қарамай, кўплаб футболчилари Европада тўп суради.

Шри-Ланка ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Улар билан аввал тўқнаш келмаганмиз, ўрганишни энди бошлаймиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз лекин ҳар қандай рақибни ҳурмат қилишимиз керак.  Барча рақиблар бўйича маълумот йиғяпмиз, аммо асосий эътиборни ўз тайёргарлигимизга қаратяпмиз.

Футболчиларнинг Суперлигадаги ўйинларини кузатиб, тайёргарликка жалб қилиб, жамоа ўйинини шакллантиряпмиз. Аввалги U-20 терма жамоаси сафидаги кўп футболчилар ҳозир миллий жамоа ёки легионер сифатида фаолият юритмоқда. Улар ўрнига янги истеъдодларга имконият бераяпмиз.

Бизнинг асосий мақсад — U-23 Осиё Кубогига йўлланма олиб, футболчиларни катта мусобақалар учун тоблаш", — деди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика