RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  4 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Равшан Эрматов: "Агар футболчилар ойлиги камайишига рози бўлса, бундан хурсанд бўлардим" Новости

Равшан Эрматов: "Агар футболчилар ойлиги камайишига рози бўлса, бундан хурсанд бўлардим"

"Тезкор студия" меҳмони бўлган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов карантин пайтидаги иқтисодий аҳвол футболга қанчалик таъсир кўрсатиши борасида ўз фикрини билдирди.

Карантин сабаб аксар йирик корхоналар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турибди. Кўп клублар вилоят ҳокимликларига тегишли эканини инобатга олиб бу ҳолат футболимизга таъсир кўрсатиши мумкинми? Барибир ҳозир асосий маблағ коронавирусга қарши кураш учун сарфланяпти. 

- Бу жуда ўринли савол. Ҳозир бутун дунёда кўп соҳаларнинг кун тартибида турган савол. Бу борада иқтисодиётчилар турли тахмин ва фаразларни илгари суришяпти. Келажакда нима бўлишини ва карантин қачон тугашини ҳеч биримиз аниқ айта олмаймиз. 

- Лекин мана шундай қийин ва синовли кунларда фидойилик биринчи ўринга чиқиши керак. Футболга бўлган меҳр ва муносабат юқори планга чиқиши лозим. Футболни кўпроқ яхши кўрамизми ёки пулними? Мана шу саволга ҳамма ўзи учун жавоб берса яхши бўларди.

- Кўпинча мураббийлар айтади: биз ёшликда кўпроқ футболни яхши кўрардик, аммо ҳозирги авлодда бунинг тескариси деб. Албатта, коронавирус балоси ҳар қандай давлат иқтисодиётига таъсир қилиши аниқ. Шундай экан вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидиришга тўғри келади. 

- Агар бизда ҳам ойликнинг маълум бир қисмини ушлаб қолишга тўғри келса, ўйлайманки бунга кўпчилик футболчилар рози бўлади. Европага назар ташланг, жуда кўп жойларда ойликларни камайтириш устида иш олиб бориляпти. Ҳатто кўпчилик футболчилар ўзлари ташаббус билан чиқишяпти. 

- Агар бизда футболчилар ойлиги камайишига рози бўлса, бундан шахсан мен хурсанд бўлардим. Лекин буни ҳамма тўғри тушунган ҳолда қабул қилиш лозим, бу нарса пиар ёки кимгадир мақтаниш учун қилинмайди. Савоб учун қилса бўлади, - дейди Равшан Сайфиддинович.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика