RU

Последние новости

07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  2 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  1 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  17 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1

Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди Новости

Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди

Ниҳоят, Тошкентнинг "Обод" клуби атрофидаги турли гап-сўзларга нуқта қўйилди ва жамоа иккинчи даврада ҳам олий лигада ўйнайдиган бўлди.

Клуб раҳбариятида ишлаб келаётган кишилардан бирининг сайтимизга маълум қилишича, "Обод" янги ҳомийга эга бўлди. 

"Жамоага Украинадан ҳомийлар келди, бундан буён улар жамоани пул билан таъминлашади ва "Обод" иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради, - дейди клуб вакили. - Лекин мен ҳозирча янги ҳомийлар тўғрисида ва улар нима иш билшан шуғулланиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, иккинчи даврада жамоани янги мураббий бошқаради ва у ҳам украиналик. Янги мураббий ҳозир футболчиларни иккинчи давра ўйинларига тайёрламоқда". 

"Обод"ни иккинчи даврада бошқарадиган янги мураббий бу - Андрей Анатольевич Демченко. Россия ва Украина фуқаролигига эга собиқ футболчи 1976 йил 20 августда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ЦСКА, "Аякс", "Металлург" (Запорожье), "Ильичёвец", "Оболонь", "Дачия", "Гелиос" каби клубларда тўп тепган. 

2011 йил мураббийлик соҳасида иш бошлаган Демченко дастлаб Запорожьенинг "Имекс" клубини бошқарган. 2012 йилда ўзи ўйнаган "Металлург"га мураббийлик қилган. 2013-2015 йилларда эса "Металлург"нинг ўринбосарлар жамоасини бошқарган. Аммо охирги икки йилда унинг қаерда ишлагани борасида маълумотга эга эмасмиз. 

Олий лига иккинчи давра тақвимига кўра "Обод" 16-тур учрашувини 5 август куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика