RU

Последние новости

10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  11 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0

Расмий хабар. Бобожонов, Нарзуллаев ва Абдулҳақов - “Металлург” футболчилари Новости

Расмий хабар. Бобожонов, Нарзуллаев ва Абдулҳақов - “Металлург” футболчилари

Илгари хабар берганимиздек, янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз таркибини янги ўйинчилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

“Бухоро” жамоаси билан назорат учрашувидан олдин таркиб яна уч нафар иқтидорли ўйинчи билан расман шартнома имзолади.

Ихтиёр Тошпўлатов, Саламат Қуттибоев ҳамда Шаҳзодбек Убайдуллаевдан кейин Муродбек Бобожонов, Дониёр Нарзуллаев ва Абдураҳмон Абдулҳақовлар ҳам “Металлург” ўйинчисига айланишди.

Муродбек Бобожонов, 25 ёшда, 1994 йилнинг 6 июль санасида таваллуд топган.
Амплуаси –
ҳужумчи.
Кучлилар сафида 2014 йилдан фаолият юритиб келади. Муқаддам “Нефтчи” (2014-2016, 2018), “Локомотив” (2017), “Қизилқум” (2019), “Бухоро” (2019) жамоаларида тўп сурган. 109 та учрашувда майдонга тушган. 24 та гол киритган, 9 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон чемпиони (2017) ва мамлакат кубоги соҳиби (2017).



Дониёр Нарзуллаев, 24 ёшда, 1995 йилнинг 11 апрель санасида таваллуд топган.
Амплуаси
– ярим ҳимоячи.
“Насаф” футбол клуби тарбияланувчиси. Фаолиятини Қашқадарё вилоятининг бош жамоасида 2014 йили бошлаган. Олти мавсум давомида “Насаф” таркибида 81 та учрашувда майдонга чиққан. 3 та гол киритган, 5 марта огоҳлантирилган. Осиё чемпиони (2018 йил, U-23 чемпионати, Хитой), Ўзбекистон вице чемпиони (2017), Ўзбекистон кубоги (2015) ва Суперкубоги (2016) соҳиби.



Абдураҳмон Абдулҳақов, 23 ёшда, 1996 йилнинг 16 октябрь санасида таваллуд топган.
Амплуаси –
ҳужумчи.
Кучлилар сафида 2016 йилдан ўйнаб келаяпти. Уч йил мобайнида “Нефтчи” (2016-2018) да тўп сургач, ўтган мавсумни “Андижон” (2019) ўтказди. 73 та учрашувда майдонга тушган. 4 та гол киритган, 17 марта огоҳлантирилган.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика