RU

Последние новости

12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  0 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  15 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  28 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  174

Расмий хабар: АГМК — “Насаф” ўйини қолдирилди. Сабаби аниқ Новости

Расмий хабар: АГМК — “Насаф” ўйини қолдирилди. Сабаби аниқ

Теги :  НасафАГМК
Coca-Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган АГМК — “Насаф” ўйини Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси сўровига кўра қолдирилди.

Бошқарма томонидан юборилган хатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 февралдаги “2022 йилги Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-134-сон қарори ва вилоят ҳокими томонидан 7 март куни тасдқиланган 1/ДБ-4-1406-сонли режа-дастурига асосан, 20-21 март кунлари Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида “Наврўз” умумҳалқ байрамига бағишлаб, вилоятнинг асосий байрам тадбири бўлиб ўтиши сабаб сифатида кўрсатилган. Мазкур тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш учун вилоят ички ишлар органлари ва Миллий Гвардиянинг мавжуд куч ва воситалари жалб қилинишини инобатга олиб, Сиздан 20 ва 21 март кунлари ОКМК спорт мажмуаси ўйингоҳида ўтказиладиган футбол учрашувларини бошқа куни ўтказилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, деб ёзилади хатда.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 3-турнинг қолган беллашувларини Наврўз байрами танталарига қадар якунлайди. Фақатгина “Насаф” футбол клубининг ОФК Чемпионлар лигасида иштирок этиши инобатга олиниб, унинг АГМК клубига қарши ўйини 20 март санасига режалаштирилганди. Қўшимчасига, айнан шу кундан кейин ФИФА кунлари старт олади ва Сречко Катанец сара футболчиларни терма жамоага жалб қилади.

Вазиятдан келиб чиқиб, 3-турдан ўрин олган мазкур учрашув бошқа кунда ўтказилиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Учрашув санасига кейинроқ ойдинлик киритилади.

Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика