Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!
20 июл 21:35
Новости
Тома Табатадзе "Бухоро" клуби аъзосига айланди. 33 ёшли футболчи бугун "Бухоро" билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, аввалроқ ҳужумчи "Нефтчи" билан хайрлашганди. Сайтимизда унинг "Бухоро"га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган.
Табатадзе жорий мавсум Суперлигада 12 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди. Ўзбекистон Кубогида эса 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг трансфер қиймати 200 минг еврони ташкил этади.
Похожие новости

Комментарии