RU

Последние новости

08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0

Расман: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади Новости

Расман: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади

ЎзПФЛ матбуот хизмати 2025 йилги мавсумдан эътиборан Суперлигада 16та жамоа иштирок этишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги мавсумда ҳам Олий лигада 16 жамоа иштирок этаётганди. Кейинчалик 2018 йилда жамоалар сони 12тага туширилди. 2019 йилдан 2023 йилга қадар жамоалар сони 14тани ташкил қилиб келаётганди.

2025 йилдан эътиборан яна лигада 16 жамоа иштирок эта бошлайди.

"Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида 14 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашади. Якунда сўнгги ўринни эгаллаган 1 та жамоа мусобақа билан хайрлашади. Унинг ўрнига Про лиганинг дастлабки икки жамоаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Яна 1 та йўлланма эса Суперлиганинг 12-13 ҳамда Пролиганинг 3-4 жамоалари ўртасида ўйналади. Бунда Пролиганинг 4-жамоаси уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-жамоасини, Про лиганинг 3-жамоаси эса уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-жамоасини қабул қилади. Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади. 

Бундан кўриш мумкинки, Суперлигада 12-ўрин билан кифояланган жамоа ҳам 2025 йилги мавсумни Про лигада ўтказиши, Про лиганинг тўртинчи жамоаси эса аксинча, Суперлига йўлланмасига эга чиқиши мумкин. Муҳими, барчаси спорт принципларидан келиб чиқиб, амалга оширилади", - деб ёзилади ПФЛ баёнотида.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика