RU

Расман: Шаҳбоз Умаров БАТЭ билан хайрлашди Новости

Расман: Шаҳбоз Умаров БАТЭ билан хайрлашди

БАТЭнинг ўзбекистонлик хавбеки Шаҳбоз Умаров фаолиятини Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида давом эттиради.

У шу пайтгача ушбу жамоа сафида ижарада ўйнаб келаётганди. Клублар келишувига кўра футболчи энди тўлиқ "Ордабаси" аъзосига айланди.  



Умаров "сариқ-кўклар" сафида 36 та расмий ўйинда қатнашиб, 6 та гол урган ҳамда 9 та голга ассистентлик қилган. 2021 йил БАТЭ билан Беларусь Кубоги соҳиби ва мамлакат чемпионати кумуш медаллари эгасига айланган эди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика