RU

Последние новости

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  31 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  59 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  2 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  5 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  10 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади Новости

Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади

Олмалиқнинг ОКМК клуби япониялик ярим ҳимоячи Наоаки Сенага билан шартнома имзолади.

"Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ОКМК ФК селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда. Жамоа қишки трансферлар ойнасида осиёлик ҳужумкор ярим ҳимоячи — Наоаки Сенагани ўз таркибига қўшиб олди. 26 ёшли япон футболчиси марказий чизиқларда ҳар бир позицияда ўзини мукаммал намоён қила олиш қобилиятига эга.

177 см бўйга эга бўлган Сенага, фаолияти давомида Япония, Черногория ва Венгрия чемпионатларида ўзининг юқори даражадаги ўйинлари билан танилган. Унинг сўнгги жамоаси "Дебресен ФК" клуби бўлиб, ўтган мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушган. Шу давр мобайнида, яъни, Европадаги фаолиятида у 9 та гол уриб, 3 бор голли узатмаларни амалга оширган. Эндиликда, ОКМК ФК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМК ФК раҳбарияти, янги футболчимизнинг жамоага қўшадиган салоҳияти ва юқори даражадаги профессионал маҳорати орқали клубимизнинг ғалабалари ва муваффақиятларини янада мустаҳкамлашга, шунингдек, унинг келажакдаги ўйинларда жамоа ўйинига қўшадиган ҳиссаси клуб муваффақиятларини янада юксалтиришига ишонч билдиради.

ОКМК ФК аҳил оиласига хуш келибсан, Наоаки Сенага!

ОКМК ФС の温かい家族へ、瀬名賀なおあきさん、ようこそ!", — дейилади клуб хабарида.


Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти жамоаси таркибида бунга қадар япониялик Ариҳиро Сентоку теп тепаётганди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика