RU

Последние новости

12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   1 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  4 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  4 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ" Новости

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"

Суперлиганинг биринчи давраси ОКМК учун турли кайфиятда ўтди — мавсумни яхши бошлаган жамоа давра охирига келиб, анча очко йўқотди.

Жамоанинг мудофаа чизиғи вакили Авазбек Ўлмасалиев "Машъал" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

- Биринчи даврани жуда яхши бошладинглар, аммо кейин натижалар сусайди. Бунга асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз?
- Ҳа, ростдан ҳам бу йил бошида яхши старт олдик Аммо ФИФА кунлари сабабли ўйинлардаги узилиш бизга таъсир қилди, деб ўйлайман. Танаффусдан қайтганимиздан кейин ўйинимиз аввалгидек чиқмади. Ритмни йўқотдик, жисмоний ва руҳий тайёргарликка ҳам таъсири бўлди.

- Умумий манзарада Суперлига сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги Суперлигада рақобат анча кучайганини барча кўриб турибди. Жамоаларнинг очколари жуда яқин — бу турнир жадвалида ҳам акс этган. Лекин ОКМК ўзига хос ўрни бор жамоа ва ҳозирги натижа бизга хос эмас. Худо хоҳласа, иккинчи даврада ўз ўрнимизни албатта қайтарамиз.

- ОКМК иккинчи даврада чемпионлик йўлида рақобатлаша оладими?

- Албатта! Биз ҳали ҳеч нарса тугади деб ўйлаганимиз йўқ. Олдимизда кўп ўйинлар бор, имкониятлар ҳам бор. ОКМК ҳар мавсумда охиригача курашади — бу йил ҳам шундай бўлади, деб ишонаман.

- Биринчи даврада қайси ҳужумчига қарши ўйнаш энг мураккаб бўлди?
- Ростини айтсам, ҳали бундай футболчи чиқмади!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика