Расман: "Металлург"га янги бош мураббий тайинланди
12 июл 22:56
Новости
Расман: "Металлург"га янги бош мураббий тайинланди
“Металлург” ПФК бугун таниқли футбол мураббийи Григорий Колосовский билан расман шартнома имзолади. Мамлакатимизнинг етакчи футбол клублари – “Пахтакор”, “Локомотив”, “Навбаҳор” ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларимизга яхши таниш бўлган мутахассис энди “Металлург”ни мавсумнинг иккинчи даврасига тайёрлайди.
Григорий Анатольевич 1971 йилнинг 28 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини Тошкент вилоятининг “Чирчиқ”, “Свердловчи” жамоаларида бошлаган. Кейинчалик “Янгиер”, “Трактор” футбол клубларида ўйнаган.
2012 йилдан буён мураббийлик соҳасида фаолият юритиб келаяпти. Ўзбекистондан ташқари Латвия, Хитой Халқ Республикаси жамоаларида ишлаган ва айнан шу мамлакатлар миллий чемпионатларининг совриндори бўлган", -дейилади Бекобод клуби берган расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Championat.asia сайтининг Эшитдик-да! рукни орқали Григорий Колосовскийнинг "Металлург" мураббийига айлангани хабар қилинганди.
Эшитдик-да. «Металлург»нинг мураббийлар штаби маълум
Расман: Самвел Бабаяннинг икки ёрдамчиси ҳам "Навбаҳор"ни тарк этди
Комментарии