RU

Последние новости

19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  0 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  0 19:05Суперлига. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  5 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  3 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  2 18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  5 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  3 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  5 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  5

ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари Новости

ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 25-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши дарвозабони – Элдор Адҳамов ("Андижон")

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Динамо" билан тўқнаш келди ва йирик ғалабага эришди - 3:0. Ўйин давомида мезбонлар посбони Элдор Адҳамов бир қатор вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Адҳамов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

ОКМК бу турни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказди ва ғалабага эришди - 2:0. Қосимов ОКМК устози сифатида бир мавсумда икки марта "Пахтакор"ни мағлуб этишга эришди. "Кончилар" устози Миржалол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши футболчиси – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Қизилқум" билан баҳсда рақиб дарвозасига гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи шу куни ажойиб ўйин намойиш этди ва кетма-кет иккинчи тур Искандеров тур футболчиси деб топилди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 25-турда "Локомотив"га қарши баҳсда супергол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика