RU

Последние новости

01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 23:43"Реал Овьедо" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  47 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  13 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Расман: Давид Райя — "Арсенал"нинг тўлақонли аъзоси! Новости

Расман: Давид Райя — "Арсенал"нинг тўлақонли аъзоси!

"Арсенал" бир мавсумлик ижарадан сўнг "Брентфорд"дан дарвозабон Давид Райяни сотиб олганини эълон қилди.

Райя дастлаб 2023 йилнинг августида 3 миллион фунт стерлинг эвазига ижара асосида "Арсенал"га ўтганди – "канонирлар" молиявий фэйр-плей чекловлари туфайли Давидни тўлиқ қўлга кирита олмасдилар.

"Арсенал" охир-оқибат Райяни олдиндан келишилган 27 миллион фунт стерлингга сотиб олишига шубҳа йўқ эди ва "канонирлар" кеча бу банддан фойдаланганини тасдиқлади.

Шу тариқа ҳозирда Евро-2024да Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 28 ёшли дарвозабон "Арсенал" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Райя ўтган мавсумда "Арсенал" сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушди. Давид 20 та ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиқмади, шулардан 16 тасини Премьер-лигада амалга оширди ва бунинг эвазига Англия чемпионатининг "Олтин қўлқоп"ига сазовор бўлди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика