RU

Расман: Браво "Ман Сити"дан кетди. У клуб билан 4 йилда 8та соврин ютди Новости

Расман: Браво "Ман Сити"дан кетди. У клуб билан 4 йилда 8та соврин ютди

"Манчестер Сити" дарвозабон Клаудио Бравонинг жамоадан кетганини эълон қилди.

Чилилик футболчи Манчестер клубига 2016 йилда "Барселона"дан ўтган эди. Браво 4 йил давомида "Ман Сити"да 61та ўйинда майдонга тушди ва 20та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

У 2018/19 йилги мавсумда жароҳат олди ва 10 ойни ўтказиб юборди. Браво икки чемпионлик ва Англия Кубогидаги ғалабаларни, умумий 8та совринни қўлга киритди.

Хабарларга кўра, 37 ёшли дарвозабон "Нью-Йорк Сити" ёки "Селтик" клубига ўтиши мумкин.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика