Расман: 16 ёшли Фати Испания (U-21) терма жамоасига чақирилди
11 окт 2019 18:42
Новости
Расман: 16 ёшли Фати Испания (U-21) терма жамоасига чақирилди
"Барселона" футболчиси Ансу Фати Испания ёшлар терма жамоасида дебют қилиши мумкин.
Бу ҳақда Испания футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.
Фати Гвинея-Бисауда туғилган, аммо яқинда испан паспортини олган эди.
Футболчи Европа-2021 саралаши доирасидаги Черногорияга қарши баҳсда дебют қилиши мумкин. Ўйин 15 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фати 2012 йилда бери "Барселона" тизимида. Ёш футболчи жорий мавсум каталонияликларнинг асосий жамоасида дебют қилди.
Футболчи ҳозирча "Барселона" сафида барча турнирларда 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассистга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии