RU

Последние новости

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  27 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Рашид Ғофуров: "Ҳеч қайси жамоа бизга қарши 11 нафар маҳаллий ўйинчисини майдонга ташлай олгани йўқ" Новости

Рашид Ғофуров: "Ҳеч қайси жамоа бизга қарши 11 нафар маҳаллий ўйинчисини майдонга ташлай олгани йўқ"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор-фарм" - "Машъал" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабага тенг дурангга эришдик. Суперлига даражасидаги жамоага қарши майдонга тушдик. Рақибнинг легионерлари ҳам номига монанд тарзда ўйин намойиш этишди. Мен Суперлигада ҳам бундай ҳужумчи кўрмаганман (Сергей Петров - таҳририят). Ажабмас, уни тез орада Суперлигада кўриб қолармиз. Маҳмудхўжаев рақиб ҳимоячиларига бошоғриқ бўлди, унинг хет-трикка эришгиси келди, менимча. Қайсидир жамоа икки очкодан қуруқ қолди дейиш ноўрин, бизда ҳам ўйин сўнгида имкониятлар юзага келди. Учрашув мухлисларга ҳам манзур келди деб ўйлайман. 

- Жамоага легионерлар келиши мумкинми?

- Бизнинг жамоа бежизга фарм номида эмас. Бизнинг мақсадимиз "Навбаҳор" учун футболчиларни шакллантириб, етказиб бериш саналади. Бизнинг йигитлар аҳил. Ҳеч қайси жамоа бизга қарши 11 нафар маҳаллий ўйинчисини майдонга ташлай олгани йўқ. Ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Шундан келиб чиқиб, йигитларнинг ўйинидан хурсандман. Чемпионатга мослашгунча, баъзи ўйинларни бой бердик. Легионерлар борасида ҳам таклифлар бўлди. Лекин жамоанинг мақсадини юқорида айтиб ўтдим. Бугун асосий таркибнинг икки нафар футболчиси таркибда йўқ эди. Бироқ бу баҳона бўла олмайди. Яхши маънода, энг бошоғриқ жиҳатимиз — таркибга қайси футболчини тушириш. 

- "Машъал"нинг икки голи ҳам ўхшаш бўлди. Ушбу голларда Алижоновнинг хатоси бормиди ёки бошқа сабабми? 

- Баланд бўйли ўйинчиларга қарши ўйнаш қийин. Рақиб футболчиси сакрамасдан, гол урмоқда. Бу вазиятларда Алижонов эмас, қанот ўйинчилари рақибнинг узатма амалга оширишига йўл қўймаслиги лозим эди. 

- Ёшлигингизда сизни "Тико" тахаллусингиз борлигини билардик. Ҳозирги авлоддан "Тико"лар етишиб чиқмаётганига сабаб нима?

- Ҳозир ҳам шундай ўйинчилар бор. Фақат стабил ўйинчилар кам. Улар бир ўйинда яхши бўлса, иккинчисида йўқолиб қолмоқда. Бунақа темпдаги ўйинга тушиб олиш ҳам қийин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика