Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин
27 апр 22:23
Новости
"Севилья" ҳимоячиси Серхио Рамос мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчида фаолиятини MLS'да давом эттириш имкони бор. Унга "Интер Майами" ва "Лос-Анжелес Гэлакси" қизиқиш билдирмоқда.
38 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум 31 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Унинг ҳозирги жамоаси билан шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган.
Комментарии