RU

Последние новости

22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  20 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  18 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  73 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   14 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2

Раҳимбек Каримов ОЧЛ ярим финалида ишлайди Новости

Раҳимбек Каримов ОЧЛ ярим финалида ишлайди

Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган "Ал Айн" – "Ал Ҳилол" учрашувида ишлаш учун иорданиялик ҳакамлар жамоаси тайинлов олди.

Қувонарли жиҳати, мусобақанинг ушбу ҳал қилувчи баҳсларидан бирига бир нафар видео ассистентимиз ҳам жалб этилди.

БААнинг Ал Айн шаҳрида ўтадиган учрашувни бошқариш вазифаси Адҳам Муҳаммадга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Мустафо ва Аҳмад Муаннас ёрдам берса, малайзиялик Назми Насаруддин захира ҳаками вазифасини бажаради. ВАР ҳакамлари сифатида эса вакилимиз Раҳимбек Каримов ҳамда сингапурлик Муҳаммад Тоқи рўйхатдан жой олган. Қуйида ушбу учрашув маълумотлари билан танишинг:

Осиё Чемпионлар лигаси

1/2 финал

16.04.2024 | 21:00

"Ал Айн" – "Ал Ҳилол"

Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад (Иордания).

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Мустафо, Аҳмад Муаннас (иккиси Иордания).

Захира ҳаками: Назми Насаруддин (Малайзия).

ВАР ҳакамлари: Раҳимбек Каримов (Ўзбекистон), Муҳаммад Тоқи (Сингапур).

Вакилимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика