RU

Последние новости

15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  0 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  0 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  18 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  1 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  1 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  4 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  2 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1

Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди" Новости

Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"

Кеча футзал бўйича ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди (2:1).

Учрашувдан сўнг Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Кака фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда, Ўзбекистон футзал терма жамоасига бундай меҳмондорчилик учун раҳмат айтаман. Биз мана шундай нооодатий, чиройли аренада тўп тепишга муваффақ бўлдик, чунки юқори қисми очиладиган аренада ўйнаш кўпчиликнинг орзуси. Ўйин ҳақида тўхталсам, ҳа, биз ютқаздик, лекин биз бошимизни тик тутишимиз керак. Ҳаёт олдинда. Бу биз учун дарс бўлди, кўплаб ёшлар ҳаракат қилди. Янги авлод бундай ўйинлар орқали ўсишга эришади", – дейди Кака. 

- Таркибга эътибор берар эканмиз, 1 нафар бразилиялик футзалчи борлигига гувоҳ бўлдик. Қозоғистонда Жаҳон чемпионатида кўплаб бразияликлар бор эди. Янги тузилаётган жамоада уларнинг сони камроқ бўлиши қарор қилинганми?

- Дуглас ва бошқалар терма жамоамиз билан хайрлашди. Бизда Игита билан Эдсон қолди. Умид қиламанки, улар бизга ёрдам беришади. Ёшлар ўзидан ўзи ўсмайди. Бу натижа ёқимсиз, аммо биз бу босқичдан ўтишимиз керак. Янги уй учун албатта пойдевор зарур. Гап натижада эмас, ўйинда. Футзалчилар катта тажриба тўплаётгани хурсанд қилмоқда.

- Ўзбекистон чемпионатида бразилиялик футзалчилар кўпчиликни ташкил қилади. Мутахассис сифатида нима дея оласиз, легионерлар маҳаллий футболчиларга ёрдам бера оладими?

- Албатта. Қозоғистонда жорий йил легионерлар камроқ ва мазкур ҳолат ўйин даражасига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бошқа томондан бу ёшларга имконият. Фақат балансни топа олиш даркор. 

- Ўзбекистон футзали тарихидаги энг яхши ўйинчини айта оласизми?

- Жуда қийин. Лекин охирги йилларда кўрганимдан келиб чиқиб айтсак, Ҳусниддин Нишонов. У замонавий футзалчи, яхши зарбалар беради, кўп голлар уради. Ҳа, бутун тарихдаги энг яхшиси дея олмайман, чунки ўзбек футзали тарихи билан тўлиқ таниш эмасман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
17 окт 20:16:25
Alex Daniyarov
Шу саволлар екмайдида, Узбекистон кандай, уйинчилари кандай, ош тановул килдингизми, навкирон шахарларни зиёрат килдингизми, майдон ёкдими ва хоказо. Бизнинг футзалда ким энг яхши уйинчи хозир ва тарихда... Кака да бунга кандай кизикиш булсин? У Козогистонни футзали уйлайди, Европада катнашишади... Осиё футзали ва Узбекистонни нима килади куриб?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика