RU

Последние новости

21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  10 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  22 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  40 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Қўқон-1912"нинг сўнгги турлардаги қаҳрамони Йосович: "Ҳимоячилар яримта вазиятдан фойдаланиб гол уриши керак" Новости

"Қўқон-1912"нинг сўнгги турлардаги қаҳрамони Йосович: "Ҳимоячилар яримта вазиятдан фойдаланиб гол уриши керак"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 20-турида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Қизиқарли курашлар остида кечган учрашувда майдон эгалари сўнгги дақиқада Иван Йосовичнинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди (1:1). Тур якунларига кўра сербиялик ҳимоячи сайтимиз томонидан 20-тур рамзий терма жамоасига киритилди. Сўнгги 5та баҳсда 4та гол муаллифига айланган Иван Йосовичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Андижон"га очко сув ва ҳаводек зарурлиги кундек равшан эди. Буни майдонда ҳам кўриш мумкин. Икки жамоада ҳам босим катталиги янада кучли масъулият юклади, дея оламан. Рақиб битта ажойиб зарба билан гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ғалаба учун астойдил курашишди. Биз қўлимизни туширмасдан охиригача кураш олиб бордик. Дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман. "Андижон"га кейинги ўйинларда омад тилайман. Эътибор бераётган бўлсангиз биз сафарда кўпроқ очко ишламоқдамиз. Уйда эса бу ўхшамаяпти. Турнир жадвалида юқорига кўтарилиб олишимиз учун бизни яна 6та ўйин кутмоқда.

Мен ҳимояда ўйнайман. Биринчи ўринда ўз позициямда яхши ўйин кўрсатишим талаб қилинади. Мудофаа чизиғи вакилларида кўп имконият бўлмайди. Яримта вазиятдан фойдаланиб гол уриш лозим. Ўзбекистонда легионер сифатида тўп тепмоқдаман. Бу дегани ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага ёрдам беришинг керак. Машғулотларда ва ўйин вақтида стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қаратамиз. Бундай вазиятларни иложи борича қўлдан бой бермаслик зарур. 2та голни айнан шундай ҳолатда урган бўлсам, яна 2тасини пенальтидан амалга оширдим",- дейди Иван Йосович.

Coca Cola Суперлига. Норчаев, Темиров, Жалолиддинов ва бошқалар: 20-тур рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика