RU

Последние новости

00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  41 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12

"Қўқон-1912" машғулотларига легионер қўшилди Новости

"Қўқон-1912" машғулотларига легионер қўшилди

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

Кеча футболчилари икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталабки машғулотлар тренажёр залида бўлиб ўтган бўлса, куннинг икки ярмида ўйинчилар “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида шуғулланишди.

Кечаги машғулотларга таркибга янги қўшилган Қувондиқ Рўзиев ҳамда ёш иқтидорли футболчи Муроджон Комиловлар қўшилишди. Шунингдек асосий таркиб футболчилари Ойбек Рустамов  ва Мўмимнжон Мелиевлар ҳам жамоа ихтиёрига етиб келишган. Жамоанинг Сербиялик футболчиси Иван Йосович Тошкентдаги йиғинга етиб келиши кўзда тутилган.

Жамоа таркибимида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. 

Шулардан бири сифатида  Украиналик легионер футболчи  ҳам кўрикдан ўтмоқда.  Асли келиб чиқиши Доғистонлик бўлган Мамашев Магомед Юсуфович , 2002 йилда туғилган бўлиб Киев БЎСМ тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Мамашев Украина 1-лигаси вакили бўлган Тернополь шаҳрининг “Нива” жамоасида тўп сурган.  Мамашев қанот “вингер”и ҳисобланади. У майдонда ҳар икки қанотда ҳам ўйнай олади. Украиналик ёш футболчи мураббийлар кўригида бўлиб турибди. 

Умуман кечаги машғулотларда 25 нафар футболчилар иштирок этишди. 


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика