RU

Последние новости

20:01Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  0 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  12 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  7 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  9 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   15 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  7 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  3 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0

“Қўқон-1912” – “Машъал” ўзаро учрашувлар ҳақида Новости

“Қўқон-1912” – “Машъал” ўзаро учрашувлар ҳақида

15-16 сентябрь кунлари Олий лигада навбатдаги 21-тур учрашувлари ўтказилади.

 Шанба куни “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида  Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади.  Эътиборингизга бу жамоаларнинг ўзаро ўйинидаги статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Олий лигада 11 бора тўқнаш келишган. “Машъал” олтита баҳсда ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида 2 та ғалаба мавжуд.  Тўплар нисбати 19-10 муборакликлар фойдасига. “Машъал” ўзаро ўйинларда 21 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” да 9 очко бор.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
04.11.2016 «Қўқон-1912» – «Машъал» 1:1
12.09.2015 «Қўқон-1912» – «Машъал» 2:1
07.05.2003 «Қўқон-1912» – «Машъал» 0:2
13.04.2002 «Қўқон-1912» – «Машъал» 3:1
14.10.1995 «Қўқон-1912» – «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган бешта ўйиннинг иккитасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Икки учрашувда дуранг қайд этилган. Бир бор Муборак клуби сафардан ғалаба билан қайтган.

Собиқ футболчилар
Ушуб мавсумни “Машъал”да ўтказаётган Абдуллох Олимов ўтган йили “Қўқон-1912” клубида тўп сурганди. Шанба куни у собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўз навбатида ушбу мавсум сафимизга келиб қўшилган Жамшид Ҳасанов эса мавсум-2016да “Машъал” таркибида ҳаракат қилган. Жамшид ҳам ўзининг собиқ клубига қарши майдонга тушиш имкониятига эга.

Ҳакамлар

Шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувини Жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири – Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда захира ҳаками сифатида Жасур Мухоторов ишлайди. Ҳакамлар ишини Олег Дачев назорат қилади.

Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Аҳрол Иноятов ташриф буюради.


Олий лига

21-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви 16 сентябрь, шанба куни соат 16:30 да бошланади.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги баҳс эса 15 сентябрь, жума  куни соат 16:00 да старт олади. Ҳар иккала учрашув ҳам Қўқондаги “Марказий”  стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика