RU

Последние новости

08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  6 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  2 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  1 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  11 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  10 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  14 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  26 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9

"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!" Новости

"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!"

БАА бош мураббийи Хорхе Луис Пинто атиги беш ойлик фаолиятдан сўнг терма жамоа билан хайрлашди.

Араб давлатлари учун бош мураббийни алмаштириш чўт эмас. Улар хоҳласа битта мағлубиятдан кейиноқ мураббийни ишдан олиб ташлайдилар. Бу анчадан бери рўй бериб келаётган ҳолат ва барчамиз оддий қарашга ўрганиб қолганмиз.

Қизиғи шундаки, Хорхе Пинто БАА терма жамоасида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказишга улгурмади. Унинг қўл остида амирлик футболчилари учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди: Ўзбекистон ва Баҳрайндан мағлубиятга учраб, Тожикистон мағлуб этилди. Шундай қилиб БАА терма жамоасида йил бошидан бери иккинчи бор мураббий истеъфоси кузатилди. Аввалроқ сербиялик мутахассис Иван Йованович биронта беллашув ўтказмасдан истеъфога чиқарилганди.

Фактлар шуни кўрсатяптики, Хорхе Пинто БАА миллий терма жамоаси ташкил топган йил - 1972дан бери бош жамоада ишлаган 38-мураббий экан. Бу мураббий терма жамоадаги вазиятни ўзгартириш мақсадида таклиф этилганди. Чунки амирликлар ЖЧ-2022 саралаш босқичида кўнгилдагидек иштирок эта олишмаяпти. Албатта, ўртоқлик ўйинлари мураббийнинг ҳақиқий кучини кўрсатмайди, лекин БАА футбол ассоциациясини ҳатто ўртоқликдаги натижа ҳам қониқтирмади.

БАА терма жамоасида бирмунча узоқ ишлаган мураббий Маҳди Али бўлди. Унинг қўл остида терма жамоа 5 йил (2012 - 2017) ўйнади. Бу вақт ичида БАА термаси 2013 йил Кўрфаз Кубогида зафар қучди ва Осиё Кубоги-2015да ярим финалга қадар етиб борди. Маҳди Алидан сўнг мураббийларни қўлқопдек алмаштириш бошланди, терма жамоада кимлар ишлаб кетмади дейсиз: Эдуардо Баузо, Альберто Заккерони, Берт ван Марвийк, Иван Йованович ва Хорхе Пинто. Кўриниб турибдики, деярли ҳар йили терма жамоада мураббий ўзгарган.

Бош мураббийни алмаштириш бўйича БААдан қолишмайдиган ана бир араб жамоаси бу - Саудия Арабистони. Саудия Арабистони миллий термаси ташкил топганига 69 йил бўлди ва шу пайтгача 29 нафар мутахассис ишлаб кетди. Бу жамоа икки бор - 1984 ва 1988 йилларда Осиё чемпиони бўлган, шунингдек беш марта жаҳон чемпионатида қатнашган. Лекин саудияликлар учун ҳам мураббийни ўзгартириш хамирдан қил суғиргандек гап.

Энди қаранг, солиштириш учун Германия терма жамоасида 1970 йилдан бери фақат 8 нафар мураббий ишлабди, холос. Шундай бўлдики, терма жамоани охирги 14 йилдан буён фақат бир мураббий Йоахим Лёв бошқариб келяпти. Қойил қолса арзийди. Ўртача ҳисобда Германия футбол федерацияси ҳар 6 йилда мураббийни ўзгартирар экан. Ҳа, бу ўринда немиз механизмига тан бермай иложимиз йўқ.

Италия терма жамоасида охирги 50 йилда 16 мураббий иш олиб борди. 50 йил ичида итальянлар икки бор жаҳон чемпиони бўлишди. Аргентина терма жамоасида 1974 йилдан 1990 йилгача фақат икки нафар мураббий ишлаган: Сезар Луис Менотти ва Карлос Билардо. Ҳар икки мутахассис 8 йилдан ишлади ва иккаласи ҳам жаҳон чемпионатида зафар қучди.

БАА терма жамоасининг навбатдаги бош мураббийи ким бўлади? Номзодлар орасида "Шаржа" клуби устози Абдулазиз Ал Анбари ва "Ал Жазира" мураббийи Марсел Кейзер қаралмоқда. Агар янги келадиган мураббий Паррейра, Загалло ёки Маҳди Алига ҳавас қилса, бирмунча узоқ ишлайди. Лекин янгисини ҳам яқинда истеъфога чиққан Пинто каби терма жамоа тарихидан "изсиз" ўчиб кетиш кутиб турган бўлиши мумкин. Хуллас БАА ва Саудия Арабистонига иш излаб борган мураббийни нима кутаётганини ҳеч ким аниқ айта олмайди.

Шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистон терма жамоасини шу пайтгача нечта мураббий бошқарган? Шуни айтишимиз мумкин, 1992 йилдан то ҳозиргача миллатимиз бош жамоасида 20 нафардан ортиқ мураббий ишлашга улгурди. 

Яна бир маълумот: агар Германия терма жамоасини 2006 йилдан бери фақат Лёв бошқариб келаётган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасида 2006 йилдан буёғига ишлаган мураббийлар кетма-кетлиги шундай кўриниш олган: Валерий Непомняший - Рауф Инилеев - Миржалол Қосимов - Вадим Абрамов - Миржалол Қосимов - Самвел Бабаян - Рўзиқул Бердиев - Тимур Кападзе - Эктор Купер - Вадим Абрамов.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика