RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

“Қизилқум” Анталияда Қозоғистон премьер лигаси вакилини мағлуб этди Новости

“Қизилқум” Анталияда Қозоғистон премьер лигаси вакилини мағлуб этди

28 январдан буён Анталияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари кеча йиғин доирасида навбатдаги назорат учрашувни ўтказишди.

Навоийликларнинг бу галги рақиби Қозоғистон премьер лигаси вакили “Каспий” клуби бўлди.

Актауликларга қарши беллашувнинг илк дақиқалариданоқ вакилларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Матэ Вацадзега нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтини Георги Кухианидзе аниқ амалга оширди . Бўлим ўрталарига келиб қўшниларимиз мувозанатни тиклашди -1:1. Кейинчалик Элгужа Григалашвилида икки марта гол уриш учун яхши имконият бўлди. Биринчисида рақиб посбони жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолган бўлса, кейинги вазиятда грузиялик легионернинг ўнг бурчакдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинини титратди. Биринчи бўлимга томонлар шу ҳисобда йўл олишди.

Иккинчи бўлим аввалида яна вакилларимиз олдинга чиқиб олишди. Ойбек Қиличевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпидан кейин рақиб ҳимоячилари пала партишликка йўл қўйишди ва Жасур Азимов вазиятда усталик билан фойдаланиб, яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол этди -2:1. Орадан ўн дақиқа ўтгач, “Каспий” сардори тўп учун курашда ҳимоячимиз Муҳсин Убайдуллаевдан чаққонроқ ҳаракат қилди ва Нестеров билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, яна ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб Георги Кухианидзе ўзини кўрсатди. У икки дақиқа ичида икки бор рақиб дарвозабонини узоқ масофадан кучли зарбалари билан доғда қолдириб, жамоамизнинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Назорат учрашуви.   06.02.2021

“Қизилқум” (Ўзбекистон) – “Каспий” (Қозоғистон) 4:2

Анталия. “Титаник Лара” стадиони.

Голлар: Г.Кухаинидзе (3-пен, 66, 68), Ж. Азимов (50).

Қизилқум”: Игнатий Нестеров (Артём Макосин), Файзулла Қамбаров (Азизбек Усмонов), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Салим Мустафоев, Эркин Байдуллаев, Ойбек Қиличев (Жамшид Ҳасанов), Жасур Азимов, Георги Кухианидзе, Элгужа Григалашвили (Беҳруз Саъдиллоев), Матэ Вацадзе.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум"нинг Анталиядаги йиғини 12 февралга қадар давом этади. Ҳамиджон Актамов шогирдлари йиғин сўнгига қадар яна иккита назорат учрашувини ўтказишлари режалаштирилган.

"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика