"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди
03 янв 21:49
Новости
"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди
"Қизилқум" матбуот хизмати 4 футболчи жамоадан кетганини маълум қилди.
"Якунланган мавсумда жамоамиз таркибида тўп тепган бир неча футболчиларнинг шартномаси ўз якунига етди.
Дарвозабон Санжар Қувватов, ҳимоячилар Душан Мийич, Дилшод Комилов, ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов билан тузилган меҳнат шартномаси якунлангани боис улар фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришади.
Мазкур футболчиларнинг кейинги фаолиятларида омад тилаб қоламиз. Барчаси учун раҳмат!", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Дилшод Комилов "Навбаҳор"га ўтиб бўлди. Санжар Қувватов эса янги мавсумни "Пахтакор"да бошлаши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии