RU

Последние новости

18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  2 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  16 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди Новости

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди

Сўнгги йиллар давомида "Локомотив" футбол клуби доимий равишда мавсумолди тайёргарлик йиғинларини Туркия ёки БААда олиб борарди.

Бироқ ушбу мавсум стартида жамоа йиғинларни тўлиқлигича жамоа қароргоҳида олиб борди ва бу ҳақда олдинроқ маълум қилганимиздек, жамоа футболчилари хорижда йиғин ўтказмайди.

Кўриб турганимиздек, "Локомотив" охирги 2-3 йил давомида таркибини ёшартириш ишларини олиб борди, аммо ҳар йилги мавсумолди матбуот анжуманларида клуб расмийлари жамоанинг олдига қўйилган вазифа ва мақсадлар ўзгармаганлигини маълум қилишади. 

Футбол жамиятига аёнки, ёш футболчини ўстириш, клубнинг даражасида шакллантириб, уни босқичма-босқич ривожлантиришда футбол мактабларининг аҳамияти жуда катта. Ўз навбатида клубни молиялаштираётган "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳам клубнинг футбол мактабини барпо этишда кўмаклашмоқда. Олган маълумотларимизга қараганда, "Локомотив" бугун футбол мактаби бунёд этишни бошлаб юборган ва бу 2022 йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, Яшнобод туманида "Локомотив" футбол клубига тегишли 2 гектар ерга клуб ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамкорликда битта стандарт стадион ҳамда иккита кичкина сунъий майдон қуришни режалаштирган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас...

Бундан ташқари, "Локомотив" футбол клубига Тошкент вилоятининг Назарбек шаҳарчасидан 8 гектар ер ажратилган бўлиб, клуб у ерга тўртта стандарт майдон ҳамда ёш футболчиларнинг яшаши учун меҳмонхона қурилиши режа қилмоқда. Шу орқали "Локомотив" клуби футбол мактабидаги барча гуруҳларни бир жойга жамлаб, уларни кузатиш имкониятига эга бўлади. Қайд этиш керак, "Локомотив"да ҳозирги пайтда ҳам футбол мактаби фаолият олиб бормоқда. Унда 10га яқин ёш тоифаларида 800дан зиёд ёш футболчилар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Доимий равишда мамлакат чемпионатларида, халқаро турнирларда иштирок этишмоқда. Аммо гуруҳларнинг барчаси ҳар хил жойларда машғулотлар олиб боришади.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, "Локомотив" футбол клуби қишда Туркия ёки БААга боргандан кўра, ёш футболчилар учун футбол мактаби қуришни маъқул топди.

Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика