RU

Последние новости

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  9 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  8 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  16 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  50 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Қирғизистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди Новости

Қирғизистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз таркибига Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси Шерзот Шакировни қўшиб олди.

Футболчи "Сўғдиёна" билан 2+1 кўринишида тузилди. Бу ҳақда Қирғизистон ФФ расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Шакиров 2018 йилги мавсумни Қўчқор-Отанинг "Нефтчи" клуби сафида ўйнаб 28та ўйинда 7та гол урган ва чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

“Жамоанинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилган эдим, мураббийлар штаби билан танишдим, кейин жамоа билан. Бу ерда аҳил ва яхши коллектив бор экан, шу боис мослашиш у қадар қийин кечмади.

Айни пайтда Туркияда йиғин ўтказаяпмиз. 6 февраль куни Сербиянинг “Бачка Паланка” клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Бу ўйинда 90 дақиқа ўйнадим. “Сўғдиёна”нинг янги мавсумдаги мақсади кучли олтиикка кириш. Ўзбекистон Суперлигасидаги рақобатга ҳисобга олсак бу жуда юқори мақсад. Асосий таркибнинг муқим аъзосига айланишга ва жамоа олдига қўйилган вазифани бажаришда ёрдам беришни хоҳлайман”, - дейди Шерзот Шакиров Қирғизистон ФФ расмий сайтига.

Маълумот учун
Шерзот Шакиров
Туғилган сана
: 18 ноябрь 1990 йил
Амплуаси: Ҳимоячи
Бўйи: 182 см
Сўнгги клуби: "Нефтчи" Қўчқор-ота (Қирғизистон)
Қирғизистон терма жамоасида: 14та ўйин


Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика