RU

Последние новости

22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  6 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  0 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  10 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  95 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Қатар Европага "ўтганидан" бери қандай ўйнаяпти? Новости

Қатар Европага "ўтганидан" бери қандай ўйнаяпти?

Маълумки, Қатар терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бери фақат Европа жамоалари билан ўйнаб келяпти.

Қатар саралашнинг "A" гуруҳидан жой эгаллаган ва ўз ўйинларини ўртоқлик сифатида, яъни конкурсдан ташқари ўтказмоқда. Шунда бу гуруҳда жаҳон чемпионатига бориш учун 5та жамоа курашяпти: Сербия, Португалия, Люксембург, Ирландия ва Озарбайжон. 

Маълумки, Қатар ёзда "Gold Cup" мусобақасида иштирок этди. Сентябрдан бошлаб эса фақат ўртоқлик учрашувларида қатнашяпти. Феликс Санчес шогирдлари ҳозирча 5та ўйин ўтказиб, 4 бор мағлуб бўлди ва бир марта дуранг ўйнади. 

1 сентябрь. Қатар - Сербия 0:4

4 сентябрь. Қатар - Португалия 1:3

7 сентябрь. Люксембург - Қатар 1:1

10 октябрь. Португалия - Қатар 3:0 

12 октябрь. Ирландия - Қатар 4:0 

Кўриб турганингиздек, дуранг аутсайдер Люксембург билан қўлга киритилган. Қолган ўйинларда эса фақат мағлубият кузатилди. Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби Қатар охирги йилларда анча кучайганини биламиз. Лекин Европа барибир бошқа даража. Буни Қатарнинг Сербия ва Ирландияга 0:4 ҳисобларида ютқазгани ҳамда Португалиядан ҳар иккала ўйинда 3тадан гол ўтказиб юборгани айтиб турибди. 

ЖЧ-2022 мезбони шу ойнинг ичида яна 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бугун Қатар иккинчи бор Сербия билан ўйнайди.

11 ноябрь. Сербия - Қатар

15 ноябрь. Озарбайжон - Қатар

30 ноябрь. Қатар - Баҳрайн

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика