RU

Последние новости

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  76 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  24 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими? Новости

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими?

"Насаф" 0:0 "Локомотив" учрашувидан кейин мезбонлар устози ҳакамликни танқид қилиб, ВАР тизими ишламаганини айтди.

Насаф

Суперлига. Тур 17

29/08/2022, 19:00

0
:
0
Завершен

Локомотив

45'
90'
20'  Акмал Мозговой
27'  Мпако Этаме Жером

Бу ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлиб, оммада реферининг "аждарлар"ни "ўлдиргани" тўғрисида таассурот пайдо қилганини биласиз. 


Аслида нималар содир бўлганини билиш учун воқеанинг ичида бўлган ҳакамлардан маълумот олишга ҳаракат қилиб кўрдик.

ВАР ишлаган

Championat.asia'га маълум бўлишича, вазият Рўзиқул Бердиев айтганидек эмас. ВАР тизими ишлаган, шунчаки, кадрларни стадионга ўрнатилган мониторга узатиш билан боғлиқ техник муаммо пайдо бўлган. Аммо баҳсли вазият содир бўлган вақтда бош ҳакам эпизодни махсус планшет орқали кўриши мумкин эди.

"Насаф" томони эътироз билдираётган вазиятда ВАРда ишлаган Рустам Лутфуллин эҳтимолий пенальтини текшириб, 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос йўқ деб топди. Аҳрол Рисқуллаев шундан кейингина якуний ҳуштакни чалиб, ўйинга нуқта қўйди.

Айрим ҳамкасбларимиз ВАР ишлаган бўлса, нега бош ҳакам эпизодни шахсан ўзи текширмаганига тушунмаяпти. Унутманг, майдонда ишлаётган рефери қайсидир томон эътироз қилгани учун вазият такрорини кўришга мажбур эмас. У ВАР хонасида ўтирган ҳамкасби чақирган тақдирдагина бундай ишга қўл уради. Кеча Лутфуллин пенальти учун асос топмади. Шу холос.

Жанжал

Учрашув якунланганидан кейин мезбонлар устози майдонга югуриб чиқди. Эфирда томошабинларга Рўзиқул Бердиев қизил карточка билан жазолангани кўрсатилмади. 

Бироз аввал мураббий ва бош ҳакам ўртасида рўй берган суҳбатни тингладим. Саъдуллаевич Аҳролни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиш баробарида унинг қорин қисмига зарба берган. Шундан кейин рефери Бердиевга қизил карточка кўрсатди.

Бу бўйича ЎзФҲМдан изоҳ сўрадик. Ҳақиқатан ҳам ўйин якунлангач, ҳакамларга нисбатан тажовузкор ҳаракат бўлгани тасдиқланди. Бу ўйиндан кейинги рапортга ҳам киритилган. Марказдагиларнинг айтишича, Рўзиқул Бердиевнинг ушбу ҳаракати тартиб интизом қўмитасига оширилади. 

Туҳмат?

Учрашув охиригача ВАР тизими ишлаган (ҳакамлар ўртасидаги коммуникацияни ўзим эшитдим). Бундан ташқари, мезбонлар норози бўлган эпизодда пенальти эҳтимоли текширилган. Демак, эътирозга ҳожат йўқ. Аммо Рўзиқул ака матбуот анжуманида "портлади". Шундан кейин ҳақли равишда савол туғилди: "Насаф" устози ҳаммани алдаб, ФИФА реферисига туҳмат қилдими?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика